Ҳа, аҳвол шунақа даҳшатли. Дунёнинг диққат марказида коронаирус хавфи турибди. Жаҳонда сал кам 100 мамлакат бундай хавф ичига кириб бўлди. Коронавирус юққанларнинг 3-4 фоизи оламдан ўтмоқда. Оддий грипп туфайли оламдан ўтаётганганларнинг фоизи бундан бир неча баравар кам.
Масалан, Италияда коронавирус юққанларни сони 4 минг 636 га чиқди. Охирги кунда 49 киши коронавирус туфайли оламдан ўтди, ҳаммаси бўлиб, шу вирус туфайли оламдан ўтганлар сони 197 га чиқибди.
Францияда шу вирус туфайли оламдан ўтганлар сони 11 га чиқди, бу вирус юққанлар сони 700 дан ортиб кетди.
Норвегия, Нидерландия ва Буюбританияда бу касаликка чалинганлар сони 136 га, 188 га ва 206 га чиқибди. Дунё бўйича бу касалликни юқтирганлар сони 102 969 га чиқибди, 3511 киши шу касаллик туфайли оламдан ўтибди, 59875 киши тузалиб кетибди. Бу ва бу каби даҳшатли рақамларни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти эълон қилди.
Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларига кўра, бугун ҳамма байрам ичида. Ҳамма қўшниларимизда ҳам бунақа ҳол йўқ. Масалан, Владимир Путин ҳамма юрдошларини ўз саҳифасида эълон қилинган видео орқали табриклабди. Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари ҳам шундай қилдилар. Ҳеч ким Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё каби банкет уюштиргани йўқ. Ҳатто Молдова Президенти Игор Додон ўз мамлакатида коронавирус пайдо бўлганини эшитиши билан Россияга ташрифини тўхтатиб, ўз юртига жўнабди.
Америкаликларнинг NBC News агентлиги мутахассислари ҳатто “Толибон” бу воқеалардан четда қолмаслигини, толиблар Афғонистон ҳукумати қўшинларига ҳужум қилаверишларини тахмин қилишмоқда экан.
Хуллас, шунақа гаплар, шунақа воқеалар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения