12 July 2009
01:47 -
Самарқандда ғалла ўрими қизғин паллада
Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам ғалла ўрими ҳозирги кунларда қизғин паллага кирган. Баҳорги ҳавонинг паст келишига қарамасдан вилоятнинг кўп жойларида, айниқса лалмикор ерларда бу йил ҳосил аввалги йилларга нисбатан анча мўл бўлганлагини айтишмоқда одамлар.
Ўрим кампаниясининг бориши Республика ва маҳаллий матбуотда, радио-телевидениеда ҳам кенг ёритилмоқда. Бу ёритишнинг қандай позициядан туриб амалга оширилаётганлиги, унинг моҳият-мазмуни ва руҳи ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун шу кунларда вилоятнинг Zarafshon газетасида (№81, 04.07.2009) босилган қуйидаги қисқа хабарни илова қилмоқдаман.
Хирмонга барака қўшаётганлар
Ғалла ўримини муваффақиятли ўтказиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ва касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят Кенгаши ташкил этган мусобақанинг иккинчи ўн кунлигига якун ясалди.
Иштихон «Энг илғор туман» сифатида эътироф этилди.
«Илғор отряд бошлиғи» номинациясида Пахтачидан Бўрибой Тоиров, Иштихондан Зиёд Қўчқоровлар ғолиб читқишди.
«Илғор муқобил МТП раиси» сифатида Иштихондаги «Баҳрин Қаҳрамони» ММТП раиси Собир Турдиевга тенг келадигани топилмади.
Иштихондан Толибой Ҳасанов, Оқдарёдан Кўбай Нафасов, Каттақўрғон туманидан Шукур Тожиев, Жомбойдан Муҳаббат Жавдатова, Ширинбой Боқиев, Умар Шокиров «Илғор фермер хўжалиги» бўйича ғолибликни эгалладилар.
«Илғор комбайн оператори» номинациясида Нарпайдан Шоназар Эшниёзов, Иштихондан Бобоназар Шодиев совриндор деб топилдилар.
Ғолибларга қимматбаҳо совғалар тантанали равишда дала бошида топширилди.
* * *
Ушбу хабарни ўқир эканман, яқин ўтмишимиздаги социалистик мусобақалар, ундаги ҳукумат идоралари, партия, комсомол, касаба уюшмалари каби турли жамоат ташкилотларининг жонбозлиги, пахта йиғим-терими ва таълимга алоқаси бўлмаган бошқа иш-юмушларга ўқувчи-талабалар, ўқитувчиларнинг мажбуран жалб қилинишига қарши чиқишини талаб қилиб касаба уюшмаларининг энг қуйи идораларидан тортиб то Республика раҳбариятигача қайта-қайта ёзма, оғзаки мурожаатлар қилиб ҳеч қандай натижага эриша олмаганимизни, шундай мурожаатларимиздан бирида айни хабарда зикр қилинган касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят Кенгаши раиси муовини кабинетидан «иғвочилар» деб қувиб чиқарилганимизни эсладим. Биз ўшанда уларга касаба уюшмасининг асосий вазифаси мусобақа уюштириш, Янги йилда қорбобо бўлиб болаларга совға-салом улашиш эмас, меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир дер эдик.
Адолат юзасидан шуни таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигидаги аҳволдан яхши хабардор бўлган фермер биродарларимизнинг айтишларича, бу йилги ғалла ўрими, олдинги йиллардан фарқли равишда, ҳуқуқ-тартибот органларининг кучайтирилган назоратисиз ўтмоқда, планни бажарган фермер зиёдча ғалласига ўзи эгалик қилмоқда. // Холиқназар Ғани, “Ҳаракат”