“Толибон”нинг техник раҳбарларидан 3 нафари Қобулга келганига бир неча кун бўлган ва шундан бери тарафлар келишолмаётган эди. Аммо, кеча 8 апрел куни Афғонистон ҳукумати Президент Ашраф Ғанининг кўрсатмасини бажариб, 100 толибонни қамоқдан озод қилди, дейилади Афғонистон ҳукуматининг инглиз тилида ҳам иш юритадиган Tolonews.com Интернет сайтининг кечаги хабарида.
Ашраф Ғанининг шу йил 11 мартдаги қарори доирасида 100 нафар толибон жангариси, уларнинг соғлиғи, ёши ва қамоқда қолиш муддатидан келиб чиқиб, бугун озод қилинди, дейилади Миллий Хавфсизлик Бошқармасининг кеча тарқатилган баёнотида.
Президентнинг Хавфсизлик Масалалари бўйича Маслаҳатчиси Ҳамдулла Моҳиб кеча кечқурун ўтказган видеоконференциясида ўз мамлакати тинчлик учун ҳар қандай қадамга тайёр эканини айтиб, икки тарафнинг техник гуруҳлари шу йўналишда ютуқларга эришаётганларини ҳам урғулабди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения