08 April 2020
17:29 -
“Толибон” ўз сафдошлари қамоқдан озод қилинмагунча Афғонистон ҳукуматига қарши урушини тўхтатмаслигини билдирди
Русларнинг ТАСС агентлиги исломчи террористларнинг “Толибон” ташкилотининг Қатардаги расмий вакилларидан бири бўлган Муҳаммад Соҳил Шаҳинга асосланиб хабар беришича, бу ташкилот ўзининг 5 минг сафдоши қамоқлардан озод қилинмагунча, Афғонистон ҳукуматига қарши урушини тўхтатмас эмиш.
Жойи келгани учун эслатиш керакки, кеча 7 апрелда бу ташкилот Афғонистон ҳукумати билан музокараларини тўхтатганини эълон қилди ва 5 минг кишилик ўз сафдошлари қамоқхоналардан чиқарилмагунча урушни давом эттиришини билдирганди.
Аслида, дейди мухбиримиз, “Толибон” бу масала бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёга мурожаат қилиши керак эди. Чунки, айнан Шавкат Мирзиё 2018 йилнинг бошларида бу ҳақда гапиришга бошлаган ва ўша йилнинг март ёки апрел ойларида Тошкентда шу мавзуга бағишланган халқаро конференция ўтказган эди.
Содда толибларни қўйиб туринг, ҳатто АҚШ бу конференцияга ўзининг юксак лавозимли вакилларини юборган ва улар шундай қилишга ваъда берган эдилар. Мана 2 йил ўтар ўтмас, Шавкат Мирзиёнинг шармандаси чиқди.
Муҳаммад Соҳил Шаҳин расмдаги "Толибон" раҳбарлари ичида бўлса керак.