08 April 2020
12:38 -
Ўзбекистонда коронавирус туфайли 3-чи одам оламдан ўтгани расман тан олинди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги коронавирус туфайли оламдан ўтган яна бир беморнинг кимлигини билдирди. У киши 30 март куни шифохонага ётқизилган 40 ёшли бемор бўлиб, ўпка ва юрак етишмовчилиги туфайли оламдан ўтибди. У Чирчиқ шаҳрида яшаган экан. У ўзи ётган клиниканинг реанимация бўлимида сунъий нафас олиш аппаратига боғланган, аммо фойдаси бўлмаган. Шундай қилиб, бизда коронавирус туфайли оламдан ўтганларнинг расмий сони 3 га чиқди.
Минг афсуски, аслида қанча одам бу касаллик туфайли оламдан ўтаётганини халқ билмайди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения
