07 April 2020
12:41 -
Ҳаммаёқ масхарабозлик: Ташқи Ишлар Вазирлигига кўра, хориждан ватанга қайтиш истагидаги фуқаролар рўйхати янгиланмоқдамиш
7 апрель куни АОКАда ўтказилган брифингда Ташқи Ишлар Вазирлиги вакили Авазбек Ҳожиметов янги чартер рейсларни ташкил этиш масаласи кўрилаётгани ҳақида шундай деди:
“Коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 30 мартидан 20 апрелига қадар мамлакатимиздаги барча аэропортлар вақтинча ёпилиб, барча авиарейслар тўхтатилган.
Хориждан ватанга қайтиш истагини билдирган юртдошларимиз рўйхати тузилиб, у мунтазам янгиланмоқда. Чартер рейсларни ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссияси, ваколатли вазирлик ва идораларга киритилган.
Хориждаги фуқароларимиз орасида ҳам эпидемияга чалиниш ҳолатлари юз бермоқда. Бизда мавжуд маълумотларга кўра, Австрия (1), Арманистон (1), АҚШ (10), БАА (1), Корея Республикаси (1), Покистон (5), Россия (1), Таиланд (1), Қозоғистонда (2) бўлиб турган жами 23 нафар фуқароларимизда ушбу касаллик аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган.
Дипломатик ваколатхоналаримиз хорижда касалланган фуқароларимиз ва уларнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда”.
Ташқи Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг қўғирчоғи эканлигини ҳамма билади. Шундай экан, ўзи қандайдир тешикка бекиниб олган Шавкат Мирзиёнинг қўғирчоғидан тузукроқ ақлли фикр эшитиш ҳам мумкин эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения