07 March 2020
06:20 - Дунё коронавирус туфайли жуда кўп оммавий маросимларни бекор қилмоқда, Шавкат Мирзиё эса, Тошкентда мисли кўрилмаган муҳташам байрам банкетида нутқ сўзлади

Бугун пешин соатларида Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мисли кўрилмаган муҳташам бир залда эртага расман нишонланадиган Халқаро Хотин-қизлар Куни муносабати билан катта банкет берди, деб хабар қилди тошкентлик мухбиримиз.

Шавкат Мирзиё узундан-узоқ нутқида мамлакатимизнинг ғариб аҳволини умуман тилга олмасдан, улкан ғалабалар ҳақида, масалан, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси 150 нафар депутатининг 32 фоизи хотин-қизларлардан иборат эканлиги, бу кўрсатгич Сенат ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ошгани ҳақида гапирди. Табиий, 16 нафар аёлимиз Ўзбекистон Қаҳрамони унвони олганини ҳам эслатиб ўтди.

Бу банкет ҳақидаги хабарларга қўйилган расмларда Шавкат Мирзиёдан бошқа эркак кўринмайди ҳисоб. Чунки, байрам аёлларники, уни авваламбор фақат аёллар нишонламоқдалар.

Жорийдаги Президент ўз нутқида мамлакатимиз ва аҳолисининг аянчли аҳволини умуман тилга олмагани айтилди, унинг нутқига кўра, Ўзбекистонимизда жаннат яратиб бўлинди. Нима ҳам дердик, ҳаммаёқ масхарабозлик деймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону