06 April 2020
14:54 -
Кадда-Сенатор Содиқ Сафоевга кўра, тегишли чоралар кўрилмаса, 2-чи жаҳон урушидагидан ҳам кўпроқ зарар кўришимиз мумкинмиш. “Ҳаракат” Агентлиги нима дейди?
Авваламбор эслатиш керакки, ҳаромий Ислом Каримов Ливиянинг қонхўр диктатори Муаммар Каддафийнинг таклифи билан Сенат аъзоларини гўёки сайлашни Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва ҳамма вилоятларнинг кенгашларига топширишни қонунлаштириб кетган эди. Айнан унинг қонунига асосан бу йил ҳам ҳамма вилоятлардан 6 нафардан Сенатор, аслида кадда-Сенатор гўёки сайланганди. Ҳамма вилоятларда маҳаллий ҳокимлар ҳам кадда-Сенатор этиб сайландилар, аслида, тайинландилар. Содиқ Сафоевга ўхшаганларни эса, Шавкат Мирзиёнинг ўзи кадда-Сенатор қилиб қўйган.
Бугун Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, жорийдаги Сенат раисининг биринчи ўринбосари, кадда-Сенатор Содиқ Сафоев Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида мавжуд ҳокимият коронавирусга қарши барча чораларни кўзда тутгани ва максимал даражада ҳаракат қилаётгани ҳақида нутқ сўзлабди.
Бу кадда-Сенаторнинг нутқида эътибрга лойиқ биттагина нарса бор. Нимамиш, “Агар биз ўз вақтида чораларни кўрмасак, иккинчи жаҳон урушидагидан ҳам кўпроқ зарар кўришимиз мумкин” эмиш.
Эй, кадда-Сенатор Содиқ Софо, нималар деб валдираяпсан? Ўзбекистонимиз 2-чи жаҳон урушидан ҳам кўпроқ зарарни кўриб бўлди-ку! Мамлакатимиз аҳолисининг ўртача ойлиги 100 доллар атрофида эканлигини ҳам билмайсанми? Ёки мақсадинг, бундай зарарларни янада кўпайтиришми?
Хуллас, дейди мухбиримиз, ҳамма билиши керакки, Сенат - қонунчилик органи, аммо бизда унинг сал кам ҳамма аъзолари ижроия ҳокимиятида ишлайдиганлар. Ваҳоланки, бу икки орган - қонунчилар ва ижрочилар - бир бирларидан тўла мустақил бўлишлари керак. Сенаторларни тўғридан-тўғри халқ сайлаши керак. Бизда эса, уларнинг ҳаммаси оддий кадда-Сенаторлар, яъни масхарабозлар. Бунақада келажагимиз йўқ.
Хуллас, Ўзбекистон ўлим йўлида. Уни ўлимдан "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси каби ҳақиқий демократик ташкилотларгина сақлаб қололадилар.