05 April 2020
17:39 - Минглаб фуқаролар учун карантин муддати тугамагунча беморлар камайишини кутиб бўлмайди. жами беморлар сони 298 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сонининг камайиши – карантинга олинган 100 мингдан ортиқ фуқаролар учун карантин муддати тугашига боғлиқ. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Ҳозирги вақтда беморлар билан контактда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар сони 100 мингдан ортиқ эканини инобатга олганда, табийки улар орасида ҳам беморлар аниқланади. Шу сабабли карантинга олинган фуқароларнинг карантин даври тугамагунча касалликнинг камайишини кутиб бўлмайди», – дея Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Унинг маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморларнинг ярмидан кўпи вирусни мамлакат ичкарисида юқтириб олган.

“Кечаги кун ҳолатига кўра, аниқланган 263 нафар беморнинг 102 нафари хориждан келган фуқаролар бўлиб, улар вирусни чет элда юқтириб олган. Қолган 161 нафари эса вирусни бошқа беморлар билан мулоқотда бўлиш натижасида юқтирган.

Бу – касалликни жиловлаш учун мулоқотни чеклаш қанчалик муҳим эканлигини кўрсатади”, деди Нурмат Отабеков 5 апрель кунги брифингда.

Маълумот учун, 4-5 апрель кунлари яна 71та янги ҳолат аниқланиб, жами беморлар сони 298 нафарга етди. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону