04 March 2020
04:51 -
Ахборот воситаларига кўра, апрель ойидан Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулкни олишда фуқаролар учун прописка талаб қилинмасмиш. ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар нима бўлади?
Президент Шавкат Мирзиёнинг 2 март куни имзоланган фармони айнан шу мавзуга бағишланганмиш. Фармонда айтилишича, 1 апрелгача қонун ҳужжатларига керакли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши керак. Масалан, бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси 16, ногиронлик аравачасидан фойдаланадиганлар учун 23 квадрат метрдан кам бўлмаслиги шарт.
Маҳаллий ахборот воситаларида энди Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулк сотиб олиш масаласида катта ўзгаришлар бўлиши айтилмоқда. Аммо, дейди мухбиримиз, шундай бўлишига КАТТА ШУБҲАЛАР бор. Чунки, Ўзбекистон ҳуқуқий давлат эмас, Совет замонидаги колхозларга ўхшаган нарса. Аҳволни ўзгартириш учун, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери айтиб келаётган фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш ШАРТ.
- ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни тўла демократиялаштириш, мавжуд қўғирчоқ парламент, ҳукумат ва оммавий ахборот воситаларини тўла мустақил қилиш каби ғоялар ётиши керак.
- ФУНДАМЕНТАЛ иқтисодий ислоҳотларнинг марказида тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғояси ётиши кералиги ҳам ўз-ўзидан маълум.
- Бундай ислоҳотларни ўтказиш учун авваламбор собиқ Бош Вазир ўринбосари Рустам Азимни ўз лавозимига қайтариш, “Толибон” каби исломий террористик ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” каби ташкилотлар билан мулоқотни бошлаш ШАРТ.
Акс ҳолда, эртами-кеч халқ майдонларга чиқиб, шундай ислоҳотларни талаб қилишга бошлайди.