Ростда ҳам қизиқ воқеалар бўлмоқда. Сўнги ойларда АҚШ билан Хитой ўртасидаги иқтисодий урушда қўли баланд келаётган АҚШнинг, тўғрироғи, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи, айни замонда, АҚШ иқтисодиётининг ҳам рамзи бўлган Dow Jones индекси шу йил 12 февралда тарихий рекорд ўрнатгани ҳақида ўша куниёқ хабар берган эдик. Ўшанда Dow Jones индекси 29 минг 551 га чиққанди.
Аммо, ўша кундан кейин коронавирус хавфи остида Dow Jones индекси ботишга бошлади. Аввалига ботиш зиг-загли бўлди, бироқ 19 февралдан кейин тўхтовсиз ботишга ўтди.
Ўтган ҳафтанинг охирги иш куни, яъни 28 февралда 25 минг 409 бўлган, яъни 15 кунда 4 минг 142 поғана пастга тушган Dow Jones индекси бугун тўсатдан юксалишга бошлади. Бугун бир кунда бу индекс 1 минг 294 поғанага юксалди.
Тўғри, бундай юксалишнинг бошқа бир сабаби ҳам бўлиши мумкин – АҚШ ва “Толибон” гўёки ораларидаги муносабатларни юмшатишга қаратилган шартнома имзолаганлари.
Кўрамиз, жараёнлар қайси йўналишда ривожланиб боради. Нима бўлганда ҳам, АҚШдек давлат иқтисодиётининг юксалиши - бутун дунё учун катта ютуқдир.
Ҳаммага яна эслатамиз, имкони борлар пулларини банкларда эмас, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг акцияларида сақлашлари керак. Бу ерда ҳам чиқиш-тушишлар бўлиб туради, аммо у ердаги юксалишларнинг фоизи жуда катта.