02 March 2020
13:30 - Ўзбекистонда Ислом Карим замони тўла тикланди: Марказий Банк сўмнинг 3 мартда кучга кирадиган янги қийматларини эълон қилди, асосий валюталарнинг сўмга нисбатан курси тушишни давом эттирмоқда
Марказий Банк 2020 йил 3 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 9513,84 сўм (9526,28 сўм)

1 ЕВРО – 10489,01 (10329,35)

1 Жанубий Корея вони – 7,93 (7,89)

1 Хитой юани – 1360,95 (1355,96)

1 Туркия лираси – 1524,97 (1563,63)

1 Россия рубли – 141,85 (148,82)

1 Қозоқ тенгеси – 24,91 (25,30)

Қаранг, евро, Жанубий Корея вони ва Хитой юанидан бошқа ҳамма валюталарнинг курси сўмга нисбатан бироз тушибди. Муҳим бўлгани, АҚШ долларининг тушишидир. Яъни, Ўзбекистонда Ислом Карим замони бутунлай тикланди деб қилаётган башоратларимиз мутлақо ҳақ эканлигини ҳатто Марказий Банк ҳам тасдиқламоқда. Хуллас, ҳаммаёқ масхарабозлик.

Унутмайликки, долларнинг сўмга нисбатан курси сўнги 1 йилу 8 ой ичида 1 йилу 5 ой тўхтовсиз ортиб борди. Лекин, эътибор беринг, Президент Шавкат Мирзиё иқтисодий аҳволимиз, жумладан, сўмимиз, дабдала аҳволда эканлигини ҳеч қаерда тилга олмади. Чунки, УНИНГ МАҚСАДИ – ХАЛҚНИ ЛАҚИЛЛАТИБ ЮРИШ.

Яқинда бўлиб ўтган сайловлар арафасида ишларимиз ёмон эмаслигини намойиш қилиш мақсадида масхарабозлик қилинди, сўмнинг курси гўёки ортаётгандек қилиб кўрсатилишга бошланди. Аммо, унутмайликки, шармандалик ва масхарабозлик Ўзбекистон учун оддий воқеадир.

Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди. Ҳозир ҳам бечора сўмимизнинг қиймати асосан юксалиб борса керак. Демак, ишларимиз дабдала бўлиш йўлига чиқиб олди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону