11 July 2009
14:10 - АҚШлик меҳмон билан учрашиш масаласида ҳам Нурсултон Исломдан олдинда
Кечаги хабарларда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига асосланиб, Давлат Котибининг ўринбосари Уилям Бернс Марказий Осиё давлатлдари бўйлаб саёҳатга келаётгани бизнинг сайтимизда ҳам билдирилганди.

Қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабардан маълум бўладики, кечаёқ АҚШлик мулозим Останага келган ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой билан учрашган.

АҚШлик меҳмон Қозоғистон президентига америкалик ҳамкасбининг саломларини етказибди ва Обаманинг Москвага қилган ташрифи ниҳоятда фойдали ўтгани ҳақида маълумот берибди.

Учрашув чоғида икки томонни ҳам қизиқтирадиган масалалар бўйича фикр алмашилган, АҚШ 2010 йилда ЕХҲТ раислиги Қозоғистонга ўтишини қўллаб-қувватлаши билдирилган.

Хуллас, америкаликлар яна Нурсултон Назарбойга афзаллик бериб, Ислом Каримни орқага ташлашган. Аввалдан башорат қилиш мумкинки, Ислом Карим - Уилям Бернс учрашуви Остондаги музокаралар соясида ўтади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону