03 April 2020
01:27 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 2 апрел куни 479 поғонага юксалди

Аввалги хабарларимиздан маълумки, сўнги кунларда юқорига зиг-загли чиқиш қилаётган Dow Jones индекси охирги 7 кунда шундай ўзгарган эди:

24 март - 2113 поғона юқорига сакраб, 20 минг 705 бўлди,
25 январда - 496 поғана юқорига сакраб, 21 минг 201 бўлди,
26 мартда - 1352 поғона юқорига сакраб, 22 минг 552 бўлди,
27 март - 915 поғона пастга тушиб, 21637 бўлди
30 март - 690 поғона юқорига сакраб, 22327 бўлди,
31 март - 410 поғона пастга тушиб, 21917 бўлди,
1 апрел - 974 поғона пастга тушиб, 20944 бўлди.

Эслатиш керакки, Dow Jones индекси шу йил 12 февралда 29 минг 551 га чиқиб, тарихий рекорд ўрнатган, ўшандан кейин коронавирус сабабли Нью-Йорк Фондлар Биржаси чўкишга бошлаб, 23 март куни 18 минг 592 га тенг бўлганди.

COVID-19 деб номланган коронавирус инқирози 3 ой аввал Хитойда бошланиб, ҳозир Хитойда битишга бошлангани айтилмоқда. Марказий Осиё ва Турк Дунёсида бир неча кишилик йўқотишлар бўлмоқда. Аммо, Осиё ва Ғарб дунёсида коронавирус туфайли оламдан ўтаётганларнинг сони ортиб бормоқда.

Мутахассисларнинг фикрича коронавирус туфайли йўқотишлар каттароқ бўлиши керак эди. Аммо, ўтган якшанба куни АҚШ Конгрессининг иккала палатаси мамлакатнинг коронавирусдан кўраётган зарарни қоплаш учун 2,2 триллион доллар пул ажратиш ҳақида қарор қабул қилди ва сўнги кунларда зиг-загли юқорига чиқишлар қилаётган Dow Jones индекси кеча 2 апрел куни 470 поғона юксалиб, 21413 бўлди.

Қаранг, бу машҳур Dow Jones индекси охирги 8 кун ичида 5 кун юксалди, 3 кун пастга тушди. Ваҳолангки, 23 март куни 18 минг 592 га тенг эди. Демак,8 кунда Dow Jones индекси 2 минг 821 поғона юксалди.

Кўрамиз, буёғи нима бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону