31 March 2020
19:17 - Коммунаркадаги касалхона бош врачида коронавирус аниқланди. У Путин билан кўришганди

Москвадаги Коммунарка касалхона бош шифокори Денис Проценкода коронавирус аниқланди. Айни вақтда Россияда Covid-19 ташхиси қўйилган беморларнинг аксар қисми шу шифохонада даволанмоқда. Ўтган ҳафтада бу ерга Россия президенти Владимир Путин ташриф буюрганди.

«Интерфакс» агентлиги маълумотига кўра, Проценко ўзини яхши ҳис қилмоқда. Унинг вирус юқтириши муносабати билан Коммунаркада қўшимча хавфсизлик чоралари жорий этилган.

Москвага ёндош жойлашган «Новая Москва»даги Коммунарка касалхонаси коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган беморларни илк бор қабул қилишни бошлаган шифохона бўлганди.

24 март куни РФ президенти Владимир Путин шифохонага келган, унга Проценко ҳамроҳлик қилган ва у президент билан қўл бериб сўрашганди.

Проценкода вирус аниқлангани ҳақидаги хабарлардан кейин Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин доимий равишда тест топшириб тургани ва унда вирус йўқлигини маълум қилди. «Барчаси нормал ҳолатда», - деган у. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону