31 March 2020
15:26 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: ЎзАнинг мухбири Шерзод Исаев ҳам ўшалардан биттаси
Бугун ЎзА агентлиги Хитой оғир аҳволда бўлган кунлари Хитойда бўлган мухбир Шерзод Исаев билан видео суҳбат ўтказибди. Уни кўрган одам тўла масхарабозлик ичида эканлигимизга ишонишга бошлайди.

Шерзод Исаевнинг мақсади – ҳаммани қуйидаги талабларга бўйсунишга ўргатиш ва ишонтириш:

- Зарурат бўлмаганда, кўчага чиқмаслик,

- Қўлларни тез-тез ва тоза ювиш,

- Кўчага чиқилса, махсус респиратор ниқобларидан фойдаланиш.

Бу мишиқи боланинг суҳбатидан бошқа нарса тополмайсиз. Асл мақад – ўзбекларни ҳам шу қоидаларга ўргатиш.

Қоидалар тўғри, уларни ёмонлаш ниятимиз йўқ. Аммо, муҳим бўлгани, аҳолининг иқтисодий аҳволи. Солиштириш учун биттагина нарсани эслатмоқчимиз.

Хитойда аҳолининг киши бошига ўртача Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 9580 доллар, Ўзбекистонда эса, бор-йўғи 1200 доллар атрофида. Яъни, аҳолининг ўртача ойлиги ҳам шу рақамлардан келиб чиқади.

Шу аҳволни тилга олмасдан, юқорида санаб чиқилган 3 талаб билан шуғулланиш - тўла масхарабозликдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону