11 July 2009
11:22 - Қўшиб ёзишда қўлга тушган фарғоналиклар озодликдан маҳрум қилинди
Куни кеча Фарғона вилояти жиноий ишлар судида 2007 йил ғалла хосилига қўшиб ёзишда айбланиб ҳибсга олинган Қўқон ун комбинати собиқ директори Акбарқул Тўрақулов, комбинат омборчиси Шовкат Жўраев, ҳамда Дангара тумани собиқ ҳокими Алижон Азимов, Агропром хизматчиси Султонали устидан айблов ҳукми ўқилди. Айбланувчилар 8-11.5 йилгача озодликдан маҳрум этилдилар.

Бошқа раҳбарларга ўрнак бўлсин деб бу гуруҳни қамоққа тиқишганини тушунса бўлади, аммо бозор иқтисодига ўтилгани иддао қилинаётган Ўзбекистонда режани бажариш учун қўшиб ёзишлар давом этаётганини тушуниб бўмайди, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону