30 March 2020
13:40 - ЎзАнинг шу хабарига ишонасизми? “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида корхоналар барқарор фаолият кўрсатмоқда эмиш!
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунда 40 та корхона барқарор фаолият кўрсатмоқда, дейилади ЎзАнинг ҳозиргина тарқатилган хабарида. Бу ерда ишлаётган ишчи-ходимлар учун барча шароилар яратилганмиш, улар тиббий ниқоблар, антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланганмиш. Барча корхоналар дезинфекция қилинганмиш.

Хабарда “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси” дирекцияси раҳбари Фарруҳ Раҳмоновнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: “Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 195,4 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 3,2 милион АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилди. Яқинда 9,6 миллион долларлик 5 та истиқболли лойиҳани ишга туширдик. Йил давомида Маъмурий кенгаш хулосасига асосан эркин иқтисодий зона ҳудудига жойлаштирилган 136,2 миллион доллари миқдоридаги 45 та лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиб, 4 минг 600 янги иш ўринлари яратилишига эришилади.”

Бу корхона жорий йилнинг январь-февраль ойларида катта мувафаққиятларга эришганига ишониш мумкин, дейди мухбиримиз. Аммо, ҳозир у ерда жиддий ишлар бўлаётганига аҳмоқ ҳам ишонмаса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону