30 March 2020
13:15 -
Коронавирусга қарши курашга кўнгиллиларни жалб этиш тартиби маълум қилинди
Коронавирус билан оғриган беморларни даволаш ишларига тиббиёт ходимлари кўнгилли равишда иштирок этмоқчи бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак? Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКА қошидаги штабда ўтказилган брифингда шу саволга жавоб берди.
Маълум қилинишича, Covid-19 билан касалланганларни даволаш ишларига ёрдам беришни истовчи кўнгилли тиббиёт ходимлари ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин. Қорақалпоғистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бу каби кўнгиллилар рўйхатларини шакллантиради. Айнан улар тузган рўйхат орқали тиббиёт ходимлари коронавирус билан оғриганлар даволанадиган шифохоналарга ёлланади.
«Беморларни даволаш билан шуғулланаётган врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари ҳар 14 кунда ўрин алмашяпти. Кўнгилли тиббиёт ходимлари мурожаат қилиб, ўзлари ҳақида маълумотлардан хабардор қилишса, ишга жалб қилинадиганлар рўйхатига киритилади. Биринчи марта уларнинг хизматидан фойдаланишга эҳтиёж бўлмаса, тиббий ходимларнинг навбатдаги бригадасига қўшилишлари мумкин бўлади», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аввалроқ Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан бутун республика бўйича тиббиёт ходимларини жалб қилиш бўйича расмий эълон берилган бўлиб, «Миллий Палата COVID-19» махсус телеграм канали орқали кўнгилли шифокор ва ҳамширалар ўз маълумотларини қолдиришлари мумкинлиги маълум қилинган эди. // Kun.uz
Бу хабар ва унга илова қилинган расм Kun.uz сайтидан олинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения