30 March 2020
06:13 - Доналд Трамп АҚШда бизнесни апрел ўртасигача тиклаш фикридан воз кечди ва ҳаммани апрел охиригача уйидан чиқмасликка чақирди
Reuters агентлиги хабар беришича, АҚШ Президенти Доналд Трамп ҳаммани аввал қилинган 12 апрелгача, яъни католикларнинг пасхасигача, ўз бизнесига қайтиш таклифидан воз кечди. У ҳаммани апрел ойининг охиригача уйда ўтиришга чақирди.

Агентлик айтишича, Доналд Трамп кеча кечқурун Оқ Уйда ўтказган брифинг пайтида “Ўлимларнинг пики 2 ҳафтадан кейин бўлади. Ғалабадан олдин ғалабани эълон қилиш энг ёмон нарсадир”. Шу сабабли, у ўз уйида ўтириш таклифини апрель ойининг охиригача чўзганини эълон қилди.

Аллергия ва Инфекцион Касалликлар Миллий Институтининг директори, доктор Энтони Фаучи АҚШда, агарда ишлар яхши кетмаса, 100-200 минг киши коронавирус эпидемиясидан ўлиши мумкин эканлигини тахмин қилган экан.

Эслатиш керак, шу пайтгача АҚШда коронавирус юқтирган одамлар 137 минг 294 нафар бўлди, уларнинг 2 минг 414 нафари оламдан ўтди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону