27 March 2020
23:00 - Туркияда 5 минг 698 киши коронавирусга ёқаланди, шу касаллик туфайли 92 киши оламдан ўтди
Бу мамлакатнинг Соғлиқ Вазири Фаҳретдин Хўжа Туркияда шу дақиқагача 5 минг 698 киши коронавирусга ёқалангани, шу касаллик туфайли 92 киши оламдан ўтганини хабар қилди, дейилмоқда ҳозиргина отатуркчиларнинг “Жумҳурият” газетасида эълон қилинган хабарда.

42 киши тузалиб, касалхоналардан чиқариб юборилгани ҳам айтилмоқда. Вазирнинг айтишича, Италияда каби катта талофатларга йўл қўймаслик учун бу касалликка чалинганлар ва оламдан ўтганлар қайси шаҳар ёки вилоятдан эканлиги айтилмаётган эмиш.

Истанбул ва Анқаранинг Жумҳурият Халқ Партияси номзодлари сифатида сайланган отатуркчи ҳокимлари Акром Имомўғли ва Мансур Яваш бу эпидемия сабабли моддий зарар кўрганларга керакли моддий ёрдам берилишини айтмоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону