26 March 2020
22:27 -
Кеча 25 март куни "Эзгулик" Жамияти Андижон вилояти бўлими раиси Мусажон Бобожон озодликка чиқди
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик" Жамияти Андижон вилояти бўлими раиси Мусажон Бобожон қўшниси эр-хотинга никох ўқиш айблови билан 5 кун аввал Асака маъмурий суди томонидан суд қилинган ва аввал 15 кунга қамаш ҳақида ҳукм чиқарилган бўлса ҳам, кейин у дарҳол 5 кунга туширилган эди. Яъни, у феълан 5 кунга қамалган.
Кеча 25 март куни у озодликка чиқди. Буни билардик ва “Эзгулик” раҳбари Абдураҳмон Ташанов воситасида уни табриклаган эдик.
Аммо, минг афсуски, атрофимиздаги воқеалар, авваламбор, коронавирус туфайли ҳамма нарса аралаш-қуралаш бўлиб кетди. Шу сабабли бизнинг кўп йиллик сафдошимиз Мусажон Бобожонни озод қилиниши билан табриклаш имкониятимиз бўлмади.
Мана, бугун вақти келибди, Мусажон Бобожонни табриклаймиз ва унинг ўзи озод қилинган вақтида айтган сўзларига қўшиламиз: “У ерда аҳвол қанчалик яхши эканлигидан қатъий назар, ҳеч нарса уйимизга етмайди”.