26 March 2020
12:41 -
Ўзбекистонда яна 5 кишида коронавирус аниқланди, касалланганлар сони 65 га чиқди
«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган. Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
25 март куни Наманган вилоятида ҳам бир кишида вирус аниқланганди, бу бемор Туркиянинг Истанбул шаҳридан келган. Айни вақтда Наманган шаҳри кириш ва чиқиш учун ёпиб қўйилган.
Бундан аввалроқ Фарғона вилоятида коронавирус беморлари сони 2 нафар экани айтилганди. // Kun.uz