10 February 2005
04:00 - 23:00 - «Эзгулик»: активист Партии «Бирлик» протестует против давления властей 22:00 - Андижонда «Акаромий»ларни суд килишмокда 19:00 - Тожикистон хукумати бошлиги Тошкентга келди - Валюта алмаштириш шахобчаларида накд пул йўк 17:30 - Камчикдаги кор
23:00 - «Эзгулик»: активист Партии «Бирлик» протестует против давления властей

10 февраля 2005 г. Исроил Ризаев, председатель Сирдаринского областного отделения «Эзгулик», член Центрального Совета Партии «Бирлик», обратился Рустаму Иноятову, председателю Службы Национальной Безопасности Узбекистан, открытом письмом. В нем Исроил Ризаев излагает свой протест по поводу фактов давления и угроз, оказываемых на него через его близких родственников сотрудниками Сырдарьинского областного управления СНБ. Эти давления имеют цель заставить Исроила Ризаева не заниматься оппозиционной деятельностью в рамках Партии «Бирлик». Исроил Ризаев также сообщает о фактах прослушивания его телефонных переговоров.

Исроил Ризаев является преподавателем высшей категории с 22-летним стажем и признанным отличником сферы образования Узбекистана. Он – член «Бирлика» с 1989г. // Пресс-релиз Общества «Эзгулик», № 60, февраль 2005 год.

22:00 - Андижонда «Акаромий»ларни суд килишмокда

Бугун Жиноят ишлари бўйича Андижон шахар судида «Акаромий»лар диний йўналишига аъзоликда айбланаётган 23 киши устидан, судья Абдукаххор Маннопов раислигида жараён бошланди. Улар диний экстремизм ва акидапарастлик гоялари билан йўгрилган маълумот ва материалларни касддан таркатишда, жиноий уюшма бўлинмасини тузиш ва унга рахбарлик килиш, давлат тузумини касддан Конституцияга хилоф тарзда ўзгартириш, хокимиятни босиб олишга очикдан очик дават килиш каби жиноятларни содир этишда айбланади.

Хозирда камокда бўлган Андижонлик Акром Йўлдошев бу йўналиш асосичисидир, унинг «Иймонга йўл» номли китоби судланаётганларнинг фаолиятига асос бўлгани айблов хулосасида ёзилган.

Судланувчиларнинг якинларини айтишича, бу йигитлар диний биродар сифатида бир-бирига ёрдам бериб келганлар, аммо айблов хулосасида кўрсатилган «Байтулмол» номли жамгарма умуман мавжуд эмас, уларда давлатнинг конституцион тузумига тажаввуз рухи бўлмай, аксинча, судланаётганлар тадбиркорлик билан шугулланиб, мамлакатнинг ривожланиши учун хисса кўшиб келишган. Эндиликда улар ишлаб келган жуда кўп фирмалар, корхоналар ёпиб кўйилган ва окибатда бир канча одамлар ишсиз колган, давлатга тўланаётган соликларга путр етган.

Эрталаб соат 10 да шахар суди биноси олдига судланувчиларнинг сал кам 100 нафар якинлари йигилишди. Аммо, соат 13 ларда бошланган судга хар судланувчининг факат 2 нафардан якинлари киритилди.

ББС, «Озодлик» радиолари, «Уруш ва тинчлик масалаларини ёритиш институти» мухбирлари, яна бир катор мустакил журналистлар хамда хукук химоячилари очик суд деб эътироф этилаётган бу жараёнга кўйилмади. Суд биноси олдида йигилганларнинг норозиликлари кучайганидан сўнг, судья Абдукаххор Маннопов «хали махкама жараёни узок бўлади, кейинги мажлисларда катнашишингиз мумкин» деб уларни тинчлантирди.

19:00 - Тожикистон хукумати бошлиги Тошкентга келди

Бугун Ўзбекистонга Тожикистон Республикаси Бош вазири Окил Окилов бошчилигидаги Тожикистон хукумати делегацияси ташриф буюрди. Гарчанд аэропортда мехмонни ўзбек тарафидан хукумат бошликлари кутиб олмаган бўлса-да, расмий хабарларда мехмонга кўрсатилаётган иззат-икром хакида тўлкинланиб гапирилмокда.

Мухбиримизнинг билдиришича, куннинг биринчи ярмида Тожикистон ва Ўзбекистон хукуматлари рахбарлари ўртасида тор доирадаги учрашувлар ташкил килинган. Мазкур учрашувларда чегара, божхона масалалари мухокама килинган бўлса эхтимол. Аммо катор вазирликлар мутасаддилари иштирокида ўтказилган (кенгайтирилган) учрашувларда давлат ва хукуматлараро муносабатлар, ўзаро савдо-сотик, газ ва электр энергияси етказиб бериш масалалари кўриб чикилган.

Норасмий манбадан олинган маълумотга караганда, мазкур ташрифдан оддий халк сезиларли даражада зарар кўриши мумкин. Кишнинг корли-кировли кунларида Тожикистонга электр энергияси ва газ етказиб берилиши асосий истеъмолчилар бўлган, аммо кашшоклик окибатида карзларини тўлай олмаётган оддий одамлар хисобига амалга оширилади.

Валюта алмаштириш шахобчаларида накд пул йўк

Тошкентдаги кўпчилик валюта алмаштириш шахобчалари бугун ишламади. Пойтахтнинг Кўйлик дахасида Халк банкига карашли шахобчалар ходимларининг айтишича, икки кундан бери Козогистонга норасмий йўл билан катновчи савдо рейси очилган. Кўпчилик тужжорлар мазкур минитраффик оркали Ўзбекистонга мол олиб кирмокдалар. Шу боисдан хам валюта алмаштириш пунктларида валюта операциялари учун накд пул йўк.

Кора бозорда ноконуний валюта операцияси билан шугулланадиган кишилар эса бу холатни асосий савдо минтакаси бўлган водий вилоятларига йўлнинг ёпиклиги билан изохламокда. Уларнинг таъкидлашича, Киргизистондан мол олиб келинадиган Корасув (Андижон) бозори фаолияти сустлашган.

17:30 - Камчикдаги кор кўчкилари окибатларига оид

Февраль ойи бошида Камчик довонида содир бўлган кор кўчкилари хакида илгари хабар берган эдик. Наманган вилояти фавкулодда вазиятлар бошкармаси бошлигининг биринчи ўринбосари Бахромжон Рахмоновнинг ЎзА мухбирига айтишича, бу кор кўчкилари довонда 2 метр калинликкача кор ёгиши натижасида юзага келган. Кор кўчкилари коммуникация, алока тизимлари ва электр тармокларини ишдан чикарди. Бугунги кунда довондаги 2 туннель орасидаги масофа корга кўмилиб ётибди. Уларни тозалаш техника воситаларини ишлатувчи одамлар учун ўта хавфлилигича колмокда. Шунинг учун 1 февралдан бери ёпиб кўйилган Тошкент - Ўш йўлининг качон очилиши номаълум.

Камчик довонининг Тошкент вилояти томонида тўпланиб колган, хамёнларидаги пулларини сарфлаб бўлган йўловчиларнинг бир гурухи - 1000 нафарга якин киши хукуматнинг улар такдирига бепарволигидан норози бўлиб 5 февраль куни Ангрен шахрида намойиш ўтказдилар ва катта йўлни тўсиб кўйдилар. Улар ўзларини автотранспортлари билан Тожикистон худуди оркали ўтказиб юборишни талаб килдилар. Лекин бу ерга етиб келган ИИВ ва Тошкент вилояти рахбарлари бу ишни килолмасликларини - Тожикистон томонига сўзлари ўтмаслигини билдирдилар. Пировард-натижада одамларнинг бир кисми Тошкентга автобусларда олиб келиниб, поездларда (Тожикистон оркали) жўнатилди.

Норасмий манба табиий офат туфайли халок бўлганлар сони, илгари айтганимиздек, 5 киши эмас, балки йўколганларни хам кўшиб хисоблаганда, ундан бир неча баравар кўплигини, 10 дан ортик авто жарликларга кулаб кетганини, тан жарохати олиб, биргина Поп марказий касалхонасига жойлаштирилганлар сони 100 нафар атрофида эканини тасдиклади.

Самолётда учиш хаки водийга автотранспортда боришдагидан 5–6 марта киммат бўлишига карамай, хозир бу ерга Тошкентдан боришнинг бирдан-бир кулай йўли хаво йўли бўлиб колди. Шунинг учун, масалан, Фаргона шахрига 1 рейс ўрнига 6–7 рейс кўйилган бўлса-да, самолётлар тирбанд.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону