Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил 18 март куни Dow Jones индекси 1 минг 338 поғона пастга тушган, 19 март куни 188 поғонага юксалган, 20 март куни 913 поғонага ва 23 март куни яна 582 поғонага тушган эди.
COVID-19 деб номланган коронавирус инқирози 3 ой аввал Хитойда бошланиб, ҳозир Хитойда битишга бошлангани айтилмоқда. Марказий Осиё ва Турк Дунёсида бир неча кишилик йўқотишлар бўлмоқда. Аммо, Осиё ва Ғарб дунёсида коронавирус туфайли оламдан ўтаётганларнинг сони ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳафтада ҳам шу фалокат туфайли йўқотишлар каттароқ бўлиши керак эди. Аммо, стратегик маънода нима бўлиши ҳақида ҳеч қандай башоратлар бўлмади.
Бироқ, кеча ва ўтган куни, яъни 24 ва 25 март кунлари, Нью-Йорк Фондлар Биржасида ростдан ҳам кутилмаган воқеалар бўлди ва Dow Jones индекси 24 март куни 2 минг 113 поғона юқорига сакраб, 20 минг 705 га чиқди, кеча 25 январда эса, 496 поғана юқорига сакраб 21 минг 201 бўлди.
Қаранг, бу машҳур индекс 2 кундан бери фақат юксалмоқда. Кўрамиз, буёғи нима бўлади, Dow Jones индекси юқорига чиқишни давом эттирадими?