25 March 2020
12:29 -
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 55 нафарга етди
Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 5 нафарга ошиб, уларнинг умумий сони 55 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган.
Кейинроқ Лондон, Истанбул, Дубай ва Москвадан келган авиарейслар йўловчиларида ва улар билан мулоқотда бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.
Вазирлик маълумотига кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 30 нафари чет элда бўлиб қайтган. 19 нафар фуқаро улар билан яқин мулоқотда бўлиб, Covid-19 юқтириб олган. Ҳозирда ушбу касалликка чалинган 20 ёшли фуқарони қайси ҳолатда ушбу инфекцияни юқтирганлиги аниқлаштирилмоқда. // Kun.uz
Кейинги хабарларда беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. Улар интенсив-терапия муолажалари олмоқда эканлар.