25 March 2020
01:37 -
Кутилмаган сенсация: Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 24 март куни 2 мингдан кўпроқ поғонага юксалди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил 18 март куни Dow Jones индекси 1 минг 338 поғона пастга тушган, 19 март куни 188 поғонага юксалган, 20 март куни 913 поғонага ва 23 март куни яна 582 поғонали тушган эди.
COVID-19 деб номланган коронавирус инқирози 3 ой аввал Хитойда бошланиб, ҳозир Хитойда битишга бошлангани айтилмоқда. Марказий Осиё ва Турк Дунёсида бир неча кишилик йўқотишлар бўлмоқда. Аммо, Осиё ва Ғарб дунёсида коронавирус туфайли оламдан ўтаётганларнинг сони ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳафтада ҳам шу фалокат туфайли йўқотишлар каттароқ бўлиши керак эди. Аммо, стратегик маънода нима бўлиши ҳақида ҳеч қандай башоратлар бўлмади.
Бироқ, кеча Нью-Йорк Фондлар Биржасида ростдан ҳам кутилмаган воқеалар бўлди ва кутилмаганда Dow Jones индекси 2 минг 113 поғона юқорига сакраб, 20 минг 705 га чиқди.
Эслатиш керакки, асосан ўсиш билан машғул бўлган Dow Jones индекси 2020 йил 12 мартда 29 минг 551 га чиқиб, тарихий рекорд ўрнатган эди. Ўшандан кейин Нью-Йорк Фондлар Биржаси чўкишга бошлади ва 23 март куни ҳам 582 поғонага тушиб, 18 минг 592 га тенг бўлди.
Аммо, кутилмаганда мўъжиза юз берди ва кеча 24 март куни Dow Jones индекси 2 минг 113 поғона юқорига сакраб, 20 минг 705 га чиқди. Қаранг, ҳақиқий сенсация!!!
Кўрамиз, буёғи нима бўлади, Dow Jones индекси юқорига чиқишни давом эттирадими?