Туркиядаги мухолифатчи-отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси жарчиси бўлган “Жумҳурият” газетаси мухбири билан он-лайн видео-суҳбат қилган турк журналисти Сидал Уткучи (Sıdal Utkucu) хоним у ерда коронавирус ҳужумларидан кейин аҳвол яхшиланаётгани ҳақида тушунтириш берди.
Узундан-узоқ суҳбатининг ҳаммасини бу ерда ёзиш ниятимиз йўқ. Аммо, Сидал Уткучи хоним COVID-19 номи берилган коронавирус ҳужумидан кейин аҳвол жуда яхшиланаётгани, аммо бу ҳужумнинг 2-чи босқичи бўлиши мумкинлиги ҳақида хавотирликлар борлигини тафсилотли тушунтириб берди.
Ҳеч шубҳасиз, бу суҳбат Туркияда ҳамманинг кўнглини кўтаради ва келажакда бу яхшиликлар тезлик билан бутун дунёга, жумладан, Турк Дунёсига етиб келишига умид беради.