21 March 2020
16:57 - Хитойдан бошланган коронавирус касаллиги Хитойда битмоқдами?
Русларнинг «Новости» агентлиги Хитой расмийларига таяниб хабар қилишларича, кеча 20 март куни Хитойда коронавирус касаллигидан 7 киши оламдан ўтди, 41 киши бу касалликни ўзига юқтирди. Касалхоналарда ётган 590 киши тузалиб кетгани туфайли касалхоналардан чиқариб юборилди.

Эслатиш керакки, кейинчалик COVID-19 номи берилган бу касаллик Хитойнинг Ухан вилоятида 2019 йил 31 декабрда ўртага чиққан эди. Кейинчалик ҳар куни юзлаб одамлар бу касалликни ўзларига юқтирабошладилар. Тахминан 3 ой ичида бу касалликдан ўлганларнинг сони 3,5 мингга яқинлашганди. Мана энди, шу касаллик туфайли бир кунда бор-йўғи 7 киши оламдан ўтибди.

Агар бу хабарлар тўғри бўлса, Хитойда бошланган COVID-19 эпидемияси айнан Хитойда битмоқда. Ваҳолангки, Италия, Франция каби давлатларда ўлаётганларнинг сони ҳозир ҳам бир кунда юзлаб бўлмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону