19 March 2020
11:13 - Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 23 га чиқибди, Шавкат Мирзиё қаёққа қарамоқда? Ҳақиқий демократик мухолифат нима дейди?

Мамлакатимизга чет элдан коронавирус COVID-19 юқтириб келганлар сони 15 га чиққанини аввал хабар қилган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, бундайлар сони 23 га чиқибди.

Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Францияда коронаирус юқтириб келган аёл ўз оиласи ва танишларидан 11 кишига вирус юқтирибди. Шундай қилиб, уларнинг сони 12 га чиқибди.

Бундан ташқари, Истанбул, Лондон ва Дубайдан коронавирус юқтириб келганлардан заҳарланганлар сони 11 га чиқибди. Шундай қилиб, коронавирусдан заҳарланганалрнинг сони 23 га чиққан.

Уларнинг аҳволи қандай эканлиги ҳақида умумий сўзлар билан халқимизни алдаш давом этмоқда.

Ҳозир ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари кеча қандайдир селектор баҳонасида бу касаллик ҳақида ҳам гапириб ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг умумий гаплардан иборат сўзлари келтирилмоқда. Нимамиш, ҳамма нарса яхшимиш ва бундан ҳам яхши бўлармиш.

Аммо, унутмайликки, Шавкат Мирзиё қалбаки сайловлар йўли билан президентлик лавозимига ўтиргандан бери, аввалига қишлоқма-қишлоқ, кейин вилоятлар бўйича кезиб, ҳаммани лақиллатиб юрди. Аввал тутзорларни кенгайтириш, аччиқгаримдори экиш каби маслаҳатлар берди. Кейин ҳамма вилоятларда Жанубий Корея ва Хитойдан келаётган кичкина табдиркорларнининг ишини мадҳ этиш билан шуғулланди.

Қани бу ишларнинг натижаси? Ҳеч қандай натижа йўқ. Миллионлаб ватандошларимиз Россия, Қозоғистон, Туркия, АҚШ, Хитой ва Жанубий Корея каби давлатларда мардикорлик билан шуғулланмоқдалар. Улар ҳар йили юбораётган пул билан (тахмина 5-6 миллиард доллар) Ўзбекистондек давлатнинг Давлат Бюджети оёқда турибди.

Бу аҳволга чек қўйиш учун, Ўзбекистондаги фойдаси йўқ косметик ислоҳотлар ўрнига, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери айтиб келаётгандек, қуйидаги қадамлар қилиниши керак:

- ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш каби ғоялар ётиши шарт.

- ФУНДАМЕНТАЛ иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш, КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи яратган тўсиқларни улоқтириш каби ғоялар ётиши шарт.

- Шу ғоялар амалга ошириш учун собиқ Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовни эски лавозимига қайтариш, ҳозирги турли даражадаги давлат ходимларидан тозаланиш керак.

- Мавжуд ҳокимият “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби демократик мухолифат ташкилотлар билан бирга ишлаши керак.

Шундай қилинса, мамлакатимиз ва аҳолисининг мутлақо кўпчилик муаммолари ўз ўзидан ҳал бўлади, аҳолининг100 доллардан бироз ортиқ бўлган ойлиги кескин ортишга бошлайди. Чет элда мардикорлик қилаётган ватандошларимиз юртга қайтишни бошлайдилар. Акс ҳолда, халқ майдонларга чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону