19 March 2020
01:28 - Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 1 минг 338 поғона пастга тушди ва 19 минг 899 га тенг бўлди, шу йил 12 февралда эса, 29 минг 551 га тенг эди
Dow Jones индекси кеча 1 минг 338 поғона пастга тушгани ва 19 минг 899 га тенг бўлгани даҳшатли воқеадир. Унутмайликки, аслида, Dow Jones индекси фақатгина Нью-Йорк Фондлар Биржасининг эмас, АҚШ давлати иқтисодиётининг кўрсатгичи ҳам ҳисобланарди. Мана кўриб турибмизки, бу мамлакат ҳам, бир қарашда, даҳшатли аҳволда.

Эслатиш керакки, 2020 йил 12 февралда Dow Jones индекси тарихий рекорд ўрнатиб, 29 минг 551 га чиққан эди. Кўриб турибмизки, 1 ойу 1 ҳафта ичида сал кам 10 минг поғоналик тушиш бўлди.

Кеча АҚШ Президенти Доналд Трамп бу мавзуда брифинг ўтказиб, ҳаммани хотиржам қилишга ҳаракат қилди, аммо аҳвол ўзгаргани йўқ. Демак, нима қилиш керак, деган саволга ҳалигача жавоб йўқ.

Тўғри, АҚШ бошқаларга қараганда тезроқ бир нарсалар қилишга ҳаракат қилмоқда, Dow Jones индексининг тушуш хавфини камайтириш учун уринмоқда. Аммо, кўзга кўринадиган ижобий натижалар ҳали ҳам йўқ.

Хуллас, Нью-Йорк Фондлар Биржасида жараёнлар қайси йўналишда кетишини кузатишимиз керак, холос. Чунки, Dow Jones индекси фақат Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг эмас, бутун дунёдаги аҳволнинг бош кўрсатгичи бўлиб қолмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону