17 March 2020
16:40 - Ўзбекистоннинг 2020 йилги “Иқтисодий эркинлик” индексидаги ўрни 26 поғонага кўтарилибди
АҚШнинг “The Heritage Foundation” ташкилоти томонидан юритиладиган “Иқтисодий эркинлик” индексининг 2020 йил учун ҳисоботида Ўзбекистон 57,2 балл билан 114-ўринни эгаллагани маҳаллий оммавий ахборот воситаларида бугун эълон қилинди. Ўтган йилги ўрнимиз 140-чи бўлган экан.

Хабарларда айтилишича, “Иқтисодий эркинлик” индекси тўртта асосий йўналиш бўйича 12 та таркибий кўрсаткичдан ташкил топган бўлиб, Мулкчилик ҳуқуқи, Суд фаолияти самарадорлиги, Давлатнинг яхлитлиги, Солиқ юки, Давлат харажатлари, Фискал саломатлик, Бизнес эркинлиги, Меҳнат бозори эркинлиги, Монетар эркинлик, Савдо эркинлиги, Инвестициялар эркинлиги ва Молиявий эркинликкаби соҳаларда жаҳон мамлакатларини 0 дан (энг паст) 100 гача (энг юқори) бўлган шкалада баҳоланади.

Мамлакатимиз мазкур индекснинг қуйидаги таркибий кўрсаткичларида энг юқори ўсишга эришибди:

1. Инвестициялар эркинлиги – 20,0 балл (+10 балл);
2. Молиявий эркинлик – 20,0 балл (+10 балл);
3. Мулкчилик ҳуқуқи – 59,1 балл (+9.3 балл).

Кўриниб турибдики, аҳволимиз ўтган йилгига қарагандан юксалган. Аммо, 100 га яқинлашиш учун ҳали кўп курашишимиз керак. Авваламбор, “Бирлик” Халқ Ҳаракати йиллардан бери айтиб келаётгандек, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар лозим. Ҳозирги косметик ислоҳотлар билан узоққа кетолмаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону