16 March 2020
08:10 - Ўзбекистон тўла масхарабозлик: Соғлиқни Сақлаш Вазири Алишер Шодмоновга кўра, вилоятлар шифохоналари коронавирус касаллигига қарши курашишга тайёр эмиш
Ҳурматли ўқувчиларимиз, хабарлардан кўрмоқдасизки, Ўзбекистонда кеча исми айтилмаётган аёлга коронавирус касаллиги юққанлиги хабар қилинган эди. Мана ҳозир бундайларнинг сони 3 га чиққани айтилмоқда.

Соғлиқни Сақлаш Вазири Алишер Шодмонов эса, бу хусусда шундай демоқда: “Барча вилоятларда юқори компетенцияга эга, яъни ўқитилган мутахассисларимиз мавжуд. Бундан ташқари, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг вилоятларда коронавирус тарқалиши эпидемиясига қандай чек қўйиш кераклигини биладиган мутахассислари бор. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда биз тайёргарлик жараёнларини ўрганиб чиқдик ҳамда мутахассисларимизни ўқитиб, тайёрладик. Шунингдек, вилоятлардаги ҳар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал ҳимоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилган ҳамда пухта тайёргарликлар кўрилган.“

Унинг бу сўзлари Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Кечагина Ўзбекистонда коронавируснинг уруғи ҳам гўёки йўқ эди, мана бугун ундайларнинг сони 3 та эканлиги айтилмоқда.

Шундай экан, Соғлиқни Сақлаш Вазири Алишер Шодмоновдан сўраш керак: “Нима бўлди, кечагина ҳамма нарса зўр эди, бугун 3 та касалимиз борлиги маълум бўлди. Сиз ухлаб ётибсизми, ёки вазирлик вазифасини бажармоқдамисиз?”.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону