15 March 2020
15:39 - Шавкат Мирзиёдан кутилмаган сенсация: Ўзбекистонда ҳамма нарса коронавирус туфайли бекитилмоқда, ҳатто Ўзбекистонга кириб-чиқиш ҳам

Охирги соатларда тарқатилаётган хабарларга кўра, Ўзбекистонда ниҳоят коронавирус хавфи тан олинди. Бош Вазир Абдулла Ориф буни ўз брифингида эълон қилди, мактаблар, олий ўқув юртлари ва бошқа ҳамма таълим муассасалари эртага 16 мартдан таътилга бекитилмоқда. Ҳамма халқаро автомобиль йўллари бекилади, фақат Жанубий Кореядан фуқароларимизни олиб келиш расман давом этаверади. Темир йўлларидаги халқаро қатновлар ҳам тўхтатилади.

Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз! Бор-йўғи бир ҳафта аввал Президент Шавкат Мирзиё 9 март Халқаро Хотин-қизлар Куни муносабати билан муҳташам тадбир уюштириб, катта банкет берганди, кечагина 2 кунга Хоразмга бориб келган эди. Мана энди, ҳамма нарса тақа-тақ тўхтатилмоқда. Тўхтатиш 3 ҳафта бўлиши, шароитга қараб бу муддат узайтирилиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.

Бундай сенсацион ўзгаришларнинг сабаби сифатида бугун 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирган илк бемор, юксак даражали шифокор аниқлангани, у 11 март куни Франциядан қайтгани ва ўша ердан коронавирус юқтириб келгани тахмин қилинаётгани айтилмоқда. У билан бирга учоқда келганлар ва экипаж аъзолари тиббий назоратга олинган, беморнинг оила аъзолари ва у билан алоқада бўлган бошқа кишилар изоляция қилинган.

Шу муносабат билан бутун дунёда 120 дан ортиқ мамлакатда жами 157 минг 197 киши коронавирус юқтиргани, уларнинг 5 минг 839 нафари оламдан ўтгани, сал кам 76 минги соғайиб кетгани айтилмоқда.

Хитойда энг кўп одам жароҳатланган (80 минг 844), 3 минг199 киши оламдан ўтган. Мана бошқа мамлакатлардаги аҳвол, яъни касаллик юқтирганлар ва оламдан ўтганлар сони:

Италия - 21 минг 157 ва 1 минг 441
Эрон – 12 минг 729 ва 611
Жанубий Корея – 8 минг 162 ва 75
Испания - 6 минг 391 ва 196
Германия – 4 минг 599 ва 9
Франция – 4 минг 469 ва 91
АҚШ – 2 минг 982 ва 60
Швейцария – 1 минг 375 ва 13

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону