11 March 2020
13:12 -
Кутилмаган янгилик: Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Ҳуқуқий Таянч” Жамоат Бирлашмаси расман рўйхатдан ўтибди
“Ҳуқуқий Таянч” Жамоат Бирлашмасининг раҳбарларидан бири бўлган Фармон Аъзам бу ҳақда ҳаммага хабар бермоқда. Бу Жамоат Бирлашмаси 2003 йилдан бери биринчи марта рўйхатга олинаётган ташкилот эканлиги ҳам урғуланмоқда. Бу ташкилот 9 март куни рўйхатга олинибди, гувоҳнома уларга бугун, яъни 11 мартда берилибди.
Билмаганлар учун эслатиш керакки, 2003 йилда тарихда биринчи бўлиб Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти рўйхатга олинган эди. Аммо, у пайтда "Эзгулик"нинг орқасида "Бирлик" каби куч турарди.
Янги ташкилотнинг Фармон Аъзамдан ташқари икки аъзоси – Саид Камол ва Дилмурод Сайид - борлиги ҳам тасдиқланмоқда. Яна эслатиш керакки, у уч ҳуқуқ ҳимоячиси Ислом Карим замонида турли айблар билан узоқ муддатга қамоққа ташланган, аммо 10 йилдан кўп қамоқда ўтирган бу кишилар Шавкат Мирзиё тарафидан озод қилинган эди.
Бу расмни “Эзгулик” Жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановдан олдик.