10 July 2009
13:19 -
Робия Қодир – уйғурларнинг онаси

Ҳозир уни Уйғурларнинг онаси деб айтишаётгани бежиз эмас. Бу қаҳрамон аёл ҳаиқатдан ўз миллатига оналик қилмоқда, унинг ҳуррият учун курашини баҳоли-қудрат бошқармоқда. Ўтган куни минглаб уйғурлар Вашингтоннинг марказида Хитой элчилиги олдида Хитой ҳукуматидан уйғурларга қарши қатлиомни тўхтатишни талаб қилар эканлар, биринчи қаторда яна Робия Қодир турарди.
Москвада чиқадиган Известия газетасининг мухбири Марина Лебедева бундан 16 йил аввал “Ўзбекистонда Васила Иноятова каби 5 аёл бўлса эди, Ислом Каримов мамлакатидан қочиб кетарди. Аммо, минг афсусуки, ўзбек хотинлари биргина Василани туғишган” деб, ўзбек аёлининг мардлигига қойил қолганини билдирган эди.
Айни шу шаклда уйғур аёлининг, Робия Қодирнинг мардлигига қойил қолиш керак.