29 February 2020
15:07 - Қонунчилик Палатасининг вице-спикери Акмал Саидов: «“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинади!» Шунга ишонамизми? Нима қиламиз?
Кеча, 28 февраль куни Тошкентдаги Redisson-blue меҳмонхонасида БМТ ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарияти ҳамда Инсон Ҳуқуқлари бўйича Миллий Марказ томонидан ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон Парламенти Қуйи палатаси биринчи вице-спикери Акмал Саидов мамлакатда қабул қилинаётган инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия доирасида “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун янгиланиши ҳақида гапирди. Бироқ Акмал Саидов қонуннинг айнан қайси моддалари ва мазмун-моҳияти ўзгаришига изоҳ бермади.

Анжуманда сўз олган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Акмал Саидов кўтарган масаланинг ўта долзарблиги, жорийдаги Қонуннинг сиёсий партияни рўйхатга олиш талабида 20 мингталик имзо баръери ўта нодемократик экани, бу борада Россиядаги миқдор 500 талиги, ҳатто тоталитар Белорусь ва Туркманистонда ҳам 1 мингдан ошмаслигини таъкидлади.

“Мен бу масала юзасидан бир йил давомида Парламентга, Ҳукуматга бир неча марта мурожаат қилдим. Жаноб Саидов, Сизнинг ташкилотингиздан бошқа имзо билан келган жавоб хатидан мурожаатимни ҳатто ўқимаганингиз ҳам аниқ бўлган эди. Фуқаро мурожаати тугул инсон ҳуқуқлари ташкилотининг мурожаати ўқилмайдиган шариотда қандай қилиб инсон ҳуқуқлари бўйича стратегия қабул қилишимиз мумкин?” деди “Эзгулик” раиси Акмал Саидовага қарата.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарияти минтақавий Бюроси директори Ришард Комеда анжуман сўнгидаги нутқида фуқарллик жамияти вакиллари томонидан илгари сурилган конструктив таклифларни санаркан, “Эзгулик” фаоли томонидан кўтарилган сиёсий ҳуқуқлари масаласи ҳақиқатан Ўзбекистон ҳаётида муҳим муаммо экани, ҳукуматнинг бу борада позитив қадам қўйишида умидворлигини қайд этди.

Халқаро ташкилотлар, дипломатик корпуслар, демократик институтлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этган учрашувда Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларига оид Янги Стратегияси лойиҳаси юзасидан умумий гаплар тўла таклифлар қабул қилинди. Лекин, минг афсуски, у ерда Абдураҳмон Ташановнинг айтган гаплари ўз ифодасини топгани йўқ.

Хўш, у ҳолда нима қилиш керак? Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатимизда ягона демократик мухолифат ташкилоти бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан биргаликда фаолият олиб боришлари ва амалий натижаларга эришиш устида ишлашлари керак. Ҳаммани шундай қилишга чақирамиз, дейди “Ҳаракат” Агентлигининг мухбири.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону