Тошкентлик мухбиримиз хабар қилишича, Соғлиқни Сақлаш Вазири Алишер Шодмонов раҳбарлигида кеча 27 февралда ўтказилган видео селекторда дунёдаги мураккаб эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган чора тадбирлар, жумладан, Шавкат Мирзиёнинг шу йил 29 январдаги фармонида кўзда тутилган вазифалар таҳлил қилинганмиш.
Эслатиш керакки, ўша фармонда COVID19 номи берилган коронавирус инфекциясини мамлактимизга кириб келишининг олдини олиш мақсадида, давлат чегараларида 53 та санитария-карантин пунктлари фаолият кўрсатаётгани, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилаётани айтилганмиш.
Ҳақиқат бутунлай бошқача. Ўзбекистон ҳамма МДҲ давлатларидан фарқли ўлароқ, Хитой билан кенгайиб бораётган алоқаларни тўхтатиш масаласи бўйича биронта қарор ёки фармон чиқаргани йўқ. Қолган гапларнинг ҳаммаси ёлғонлардан иборатдир.
Қисқа қилиб айтсак, Ўзбекистонда COVID19 номи берилган коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун ҳеч қандай амалиш иш қилинаётгани йўқ ва қилинмайдиганга ўхшайди.
Демак, авваллари айтган таклифларимизни қайтаришдан бошқа йўл йўқ. Шавкат Мирзиёга тушунтириш керакки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётган фикрлардан келиб чиқиб, тезроқ қуйидаги амалий ишларни қилишдир:
- Ўзбекистонимиз Шавкат Мирзиёнинг косметик ИСЛОҲОТЧАларига эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга МУҲТОЖ.
- Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш каби ғоялар ётиши шарт.
- Фундаментал иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш, КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи яратган тўсиқларни улоқтириш каби ғоялар ётиши шарт.
- Шу ғоялар амалга ошириш учун собиқ Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовни эски лавозимига қайтариш, ҳозирги турли даражадаги давлат ходимларидан тозаланиш керак.
Шундай қилинса, мамлакатимиз ва аҳолисининг мутлақо кўпчилик муаммолари ўз ўзидан ҳал бўлади.