25 February 2020
06:52 -
Даҳшат: Dow Jones индекси кеча бир кунда 1 минг 32 поғана пастга тушиб, тарихий АНТИ-рекорд ўрнатди, АҚШ иқтисодиётини ҳам ерга урди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2020 йил 12 февралда 29 минг 551 га чиқиб тарихий рекорд ўрнатган Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи, айни замонда, АҚШ иқтисодиётининг ҳам кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси, ўша кундан бошлаб пастга шўнғишга бошлаб, ўтган жума куни, яъни 16 февралда 28 минг 992 га тенг бўлган эди.
Аммо, кеча, яъни ҳафтанинг биринчи куни, Dow Jones индекси тарихда кўрилмаган тезлик билан пастга шўнғиди ва кечқурун Нью-Йорк Фондлар Биржаси бекилганда 1 минг 32 поғана пастга тушиб, 27 минг 961 да тўхтади.
Хуллас, кўриб турибсиз, 8 иш кунида 1 минг 590 поғана пастга тушган Dow Jones индекси тарихий АНТИ-рекорд ўрнатди, аслида, тарихда 3-чи марта бунчалик ўпирилиб тушди. Ҳамма бунинг сабабчиси сифатида Хитойда бошланиб, секин-аста дунёга ёйилаётган COVID-19 коронавирусини, тўғрироғи, бу вирус ўта тезлик билан Европага, яъни Ғарбга қараб келаётганини кўрмоқда.
Фондлар Биржасининг экспертлари ҳам айнан шу каби фикрларни билдирмоқдалар. Кўрамиз, жараёнлар бугун қайси йўналишда кетади.