Ҳа, ҳурматли ўқувчиларимиз, айнан шундай бўлди. «“Бирлик” Партиясининг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги кучга кирди, Ўзбекистондаги режим ДХХни бизга қарши ташлади» сарлавҳали хабар сайтимизга ва унинг Фейсбукдаги саҳифасига 18 февралда қўйилди, реклама 19 февралда кучга кирди. Хабар рекламага қўйилгунча уни 387 киши ўқиган эди, орадан 3 кун ўтгач, саҳифани ўқиганлар сони 418 га чиқди.
Кўриб турибсизки, рекламага қўйилгандан кейин бу хабарни 3 кунда бор-йўғи 31 киши (ҳа, ростдан ҳам 31 киши) ўқиди. Мана ДХХнинг кучи қандай эканлигини кўриб турибсиз. Бизда ҳозирча бунинг исботи йўқ, аммо, ҳеч шак-шубҳасиз, буни айнан ДХХ қилмоқда.
Шундай экан, ҳамма тарфдорларимизни 18 февралда Фейсбукдаги саҳифамизга, 19 февралда эса рекламага ҳам қўйилган қуйидаги хабарни ўқишга ва фикр билдиришга яна бир бор чақирамиз:
“Бирлик” Партиясининг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги кучга кирди, Ўзбекистондаги режим ДХХни бизга қарши ташлади (мана унинг адреси - https://www.facebook.com/harakat.net/posts/2605836803027563?__tn__=K-R)