10 July 2009
02:24 -
Ўзбекистонлик ва Гуржистонлик абитуриентлар Россия ўқув юртларига ўз аттестатлари билан киролмайдилар
Россия таълим назорати бошқармаси (Рособрнадзор) матбуот марказининг хабар беришича, бу йил МДҲга кирувчи мамлакатларнинг абитуриентлари Россия олий ўқув юртларига ўз мамлакатлари тарафидан берилган аттестат билан кириш имкониятига эга бўладилар. Имтиҳонлар 15-25 июль кунлари ўтади. Агар мамлакатда Умумий Давлат Имтиҳони системаси бор бўлса, унинг натижалари билан ҳам Россия ўқув юртларига ариза бериш мумкин. Аттестат рус тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши керак, дейилади РИА Новости агентлигининг хабарида.
Рособрнадзор бошлиғининг ўринбосари Сергей Шатуновнинг айтишича, бундай ҳақ Озорбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғстон, Қирғизстон, Молдова, Тожикистон, Украина, Туркманистон, ҳамда Абхазия ва Жанубий Осетиядан келган абитуриентларга берилади.
Бу рўйхатда Гуржистон, Туркманистон ва Ўзбекистон йўқ, дейди мухбиримиз. Гуржистон август ойида МДҲдан расман чиқади, унинг рўйхатда йўқлиги шу сабабдан тушунарли. Аммо, Ўзбекистон ва Туркманистон бу рўйхатга нима учун киритилмаганига изоҳ берилмаган.