
Бир неча соат аввал Ўзбекистондаги ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиё бир ўзи Анқарага кетгани ҳақида хабар бергандилар. Мана энди маълум бўлишича, унинг тумуш ўртоғи Зироатхон қаердадир унга ҳамроҳлик қилишни бошлабди ва улар биргаликда Анқарага етиб келибдилар.
Уларни Анқарадаги аэропортда 2-3-чи даражали расмийлар кутиб олибдилар. Асосий жараёнлар тушдан кейин бошланармиш. Масалан, бугуноқ Отатурк мақбарасига сафар қилинармиш, кейин Ражаб Эрдўған билан учрашув бўлармиш.
Нима ҳам дердик, яхши ва қизиқ хабар деймиз.
Бу ерга қўйилган расм Шавкат Мирзиёнинг Матбуот Хизмати тарафидан эълон қилинибди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения