18 February 2020
14:11 -
“Ҳаракат”: Дунё катта хавфлар остонасида, Ўзбекистон энг оғир аҳволда. Жон Бошига Ялпи Ички Маҳсулот ва аҳолининг ўртача ойлиги бўйича МДҲда охиридан 2-чи ўриндамиз
Жаҳон омавий ахборот воситаларининг хабарларидан кўриниб турибдики, катта хавфлар остонасида турибмиз. Ўзбекистон эса, энг оғир аҳволдаги давлатлардан бири.
Ҳозир жаҳонга хавф солаётган энг катта муаммо - Хитойда тарқалиши давом этаётган, шу касаллик туфайли ҳалок бўлганларнинг сони 2 мингга яқинлашиб бораётган янги коронавирус COVID-19 бўлиб қолмоқда. Дунё мамлакатлари ўзларини Хитойдан чегаралаш билан машғуллар.
Тўғри, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг хабарларида оптимистик руҳ кучли, нимамиш ҳамма нарса яхши кетаётганмиш. Аммо, бир мавзу ҳеч тилга олинмаяпти – Жон Бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ва аҳолининг ўртача ойлиги қачон ортишга бошлайди. Ҳеч бир оммавий ахборот воситасида бу ҳақда ҳеч қандай янги фикр йўқ.
Маълумки, Ўзбекистонда Жон Бошига Ялпи Ички Маҳсулот тахминан 1,5 минг доллардан ҳам кам, ўртача ойлик эса 100 доллар атрофида. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёга кўра, бизда ҳозир тахминан 60 млрд доллар бўлган ЯИМ ҳажми 2025 йилда 100 млрд долларга чиқармиш. Ваҳолангки, ҳозир бу кўрсатгич бўйича, муҳим бўлгани, Жон Бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, МДҲда фақатгина Қирғизистондан олдиндамиз.
Юрт ташқарисидан инвестициялар олиб келиш сиёсатида ҳам жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти. Айниқса, Хитойда чиққан янги короннавирус COVID-19 хавфи туфайли, Осиё мамлакатларидан янги инвестициялар келишини ҳеч ким орзу ҳам қилаётгани йўқ.
Бундай аҳволдан чиқишнинг ягона йўли - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётган қуйидаги фикрлардан келиб чиқиб, тезроқ амалий ишлар қилишдир:
- Ўзбекистонимиз Шавкат Мирзиёнинг косметик ИСЛОҲОТЧАларига эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга МУҲТОЖ.
- Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш каби ғоялар ётиши шарт.
- Фундаментал иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш, КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи яратган тўсиқларни улоқтириш каби ғоялар ётиши шарт.
- Шу ғоялар амалга ошириш учун собиқ Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовни эски лавозимига қайтариш, ҳозирги турли даражадаги давлат ходимларидан тозаланиш керак.
Шундай қилинса, мамлакатимиз ва аҳолисининг мутлақо кўпчилик муаммолари ўз ўзидан ҳал бўлади.