15 February 2020
18:06 -
Жуда қизиқ: Ўзбекнинг буюк ўғлони Одил Ёқуб “Я сын страны Узбекистан, Где девушки цветут, как тюльпан” деб шеър ёзган экан
Бугун, 2020 йил 15 феврал куни мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситаларининг бирида улуғ ёзувчимиз Одил Ёқубнинг “Соқол” номли ҳикоясини кўриб қолдим. Мана ўша ҳикоядан бир парча.
* * * * *
Бир маҳал олдинда келаётган генерал мени кўриб қолди, кўриб қолди-ю, қовоғини солиб комбатга қаради.
- Бу солдат нега соқол қўйган? Ким рухсат берди унга?
- Бу солдатга соқол қўйишга ҳеч ким рухсат берган эмас, ўртоқ генерал! –деди. – Биз унга соқолингни қириб ташла, деб неча марта айтдик, аммо қириб ташламади. Ўзи яхши солдату, аммо... буйруқни бажармади, ўртоқ генерал!
Генерал хўмрайганча менга қаради:
- Сен нега буйруқни бажармадинг? Қанақа солдатсан? Кимсан ўзинг?
Мен бир қадам олдинга чиқдим, честь бердиму овозимнинг борича:
- Товарищ генерал! - дедим русчалаб.
Я сын страны Узбекистан,
Где девушки цветут, как тюльпан,
Где виноград “дамский пальчики” растет
И веселый, храбрый народ живет!
Генерал бундоқ тикилиб қаради-ю: “Э-э, сен ўша устамисан?” деб хахолаб кулиб юборди.
Солдатлар ҳам ўзларини зўрға тутиб туришган экан, ўрмонни бошларига кўтариб кулиб юборишса бўладими! Бўлди кулги, бўлди кулги. Дивизия командирининг кулганини кўриб, ёнидаги генерал ҳам хахолаб юборди. Ўзиям шўх одам экан соқолимни кўрсатиб:
- Мен бўлсам, солдатларнинг орасида бу генерал нима қилиб турибди, деб ҳайрон бўлибман, - деб кулади, шоввоз!
Ахири дивизиямиз командири комбатга қараб:
- Бу одамни йўлга сололмаган бўлсангиз, дивизия штабининг ихтиёрига юборинг! - деди. - Ўзим гаплашиб қўяман бу солдат билан.
Эртасига ашқол-дашқолларимни кўтариб дивизияга қараб кетдим. Аммо омад келганини қаранг, бир ҳафтадан кейин ундан ҳам юқорироққа, армия қурол- аслаҳа устахонасига олиб кетишди. Елкамга “старшина”лик погонини тақишиб, старший мастер қилиб қўйишди. Қиладиган ишим бузилган қурол-яроғларни тузатаману генералнинг пистолетларини кўриб бераман! Обрўйим шунчалик ортиб кетдики, Берлинга яқинлашганимизда ихтиёримга битта мотоцикль бериб қўйишди. Юраман миниб... Соқол дейсизми? Ўша- ўша ҳеч ким соқолга тегмайдиган бўлди. Э-ҳа, ука, уста аканг, оёғида ғарч-ғурч хром этик, эгнида офицерлар киядиган шерсть гимнастёрка, мотоциклни миниб, Берлин кўчаларидан ўтганимда, манман деган капиталистлар совет генерали келяпти деб честь бериб турарди!Ҳа!...
Аммо лекин, ука, бунинг ҳаммаси ҳунар орқасида бўлди. Ҳунар бўлмаса, бунақа соқолу бунақа иззат-икром қаёқда. Ҳа, ота-боболаримиз: “Бир йигитга етмиш икки ҳунар оз”, деб бекор айтишмаган экан.
* * * * *
Узоқ йиллардан кейин, 1988 йил 14 ноябрда “Бирлик” Халқ Ҳаракати тузилгач, Ёзувчилар Уюшмасининг Тошкент марказида, Ўзбекистон меҳмонхонаси олдида жойлашган биноси “Бирлик”нинг бош қароргоҳига айланди. Чунки, ҳурматли Одил Ёқуб ўшанда Ёзувчилар Уюшмасининг раҳбари сифатида “Бирлик”нинг бош ҳимоячиси ҳам эдилар.
Абдураҳим Пўлат
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения