Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган тафтишлар 2019 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, давлатга пахта сотиш режасини бажариш даврида Сурхондарё вилоятида 71 минг 900 тонна (ёки 26,5 фоиз) пахта қўшиб ёзилгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган.
"Ҳаракат" хатқутисига келиб тушган Ўзбекистон Молия Вазири ўринбосари Ёдгор Турсуновнинг расмий хатига кўра, прокуратура томонидан пахтани қўшиб ëзганликда айбланаëтган Сурхондарëдаги ширкатлар рўйхатига ”Surxhon gold fresh” МЧЖ¸ “Uz trade agro” МЧЖ¸“Surxon eksport” МЧЖ¸ “Sariosiyo maeva sabzovot” МЧЖ¸ “Oqtoshobodlik gallakor agrofirma” МЧЖ¸“Muzrabod gallakorlik agrofirma” МЧЖ¸ “Bandixon Zarafshon agrofirma” МЧЖ¸ “Surxon sifat textile” МЧЖ¸ “Termiz jayxun cluster” МЧЖ¸“Chinoz textile” МЧЖ¸ “Asg-angor paxta tozalash” МЧЖ¸“Сурхондарë агрохизмат” МЧЖ¸“Шашмохкашоб” АСФ сингари ташкилотлар киритилган.
Шунингдек, Сурхондарë вилоятидаги “Chinoz textile” МЧЖнинг 2019 йилги мавсумда 11¸1 минг тонна пахтани қўшиб ëзгани айтилади. Бу ҳужжатга кўра, Сурхондарëда пахта хом-ашëсини умуман қабул қилмаган ва пахтага алоқаси йўқ еттита ширкат ҳам қўшиб ëзиш схемаларида иштирок этган. Ҳатто “Sariosiyo meva sabzovot” МЧЖнинг амалда бир кило ҳам пахта толаси қабул қилмай қоғозда 1¸9 минг тонна пахта кирим қилган.
"Шубҳасиз, бу қаллоблик бошида вилоят ҳокими Тўра Боболов турибди ва у бу жиноятлари учун қамоққа олиниши лозим. Чунки у йиғим-терим даврида режани тўлдириш юзасидан қўшиб ёзишга очиқдан-очиқ кўрсатма берган" дейди Сурхондарё вилояти прокуратураси ходими.
Сайтимизда эълон қилинган "Боболовнинг қалқони ким?" номли мақоламизга унинг матбуот хизматидаги итлари раддия эълон қилишган ва ўз ўрнида раддияга раддия ҳам олишган. Бироқ Бош Прокуратура томонидан топилган бу жиноятларга энди нима дейишаркан?
Бинобарин, Ўзбекистон Молия Вазири ўринбосарининг хатида эътиборга молик жиҳатлар кўп. Масалан, 2019 йилда мамлакат бўйлаб 142 минг 900 тонна пахта ҳосили (амалда бўлмаса ҳам) қўшиб ёзилган.
Давлатга пахта сотиш режасини биринчилардан бўлиб уддалаган Фарғона вилоятининг "приписка"га қўшган ҳиссаси - 15,5 фоиз (37 минг тонна, собиқ ҳокимлари айнан шу иллат учун ишдан олинган олинган Тошкент вилоятида бу кўрсаткич 10,4 фоиз, Жиззахда эса 3,7 фоиздир.
Аллақачон миллий анъанага айланиб улгурган қўшиб ёзиш иллатининг отаси Шароф Рашидов бўлиб, уни мустақиллик йилларида Ислом Карим ва унинг маънавий фарзанди Шавкат Мирзиё давом эттирмоқда. Шу боисдан ҳам жамиятда Боболовлар болалаб кетган, уларнинг уруғини эса "Бирлик" таклиф этаётган демократия ва фундаментал ислоҳотлар қуритади.
* * * * *
Расмда - Ўзбекистон Молия Вазири ўринбосари Ёдгор Турсуновнинг расмий хати. Хатнинг 2-чи саҳифасини кейинги хабарда ҳам кўришингиз мумкин.