06 February 2020
05:38 - Доналд Трамп ғалаба қозонди: АҚШ Конгрессининг юқори палатаси, яъни Сенат, қуйи палатанинг импичмент қарорини тасдиқламади

Reuters агентлиги хабар қилишича, кеча, маҳаллий вақт билан кечқурун АҚШ Конгрессининг Сенатида 2019 йил 18 декабрда Вакиллар Уйи АҚШ Президенти Доналд Трампга қарши чиқарган импичмент қарорини тасдиқламади. Шундай қилиб, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги аввалдан башорат қилганидек, бу катта сиёсий ўйинда Доналд Трамп ва унинг Республикачилар Партияси ғалаба қозонди.

Икки айбнома бўйича берилган овозларга кўра, биринчи айб бўйича, Сенатнинг 52 аъзоси Вакиллар Уйининг қарорини тасдиқламаслик учун овоз берди, 48 аъзоси тасдиқлаш учун овоз берди. Иккинчи айб бўйича, Сенатнинг 53 аъзоси Вакиллар Уйининг қарорини тасдиқламаслик учун овоз берди, 47 аъзоси тасдиқлаш учун овоз берди.

Шундай қилиб, Доналд Трамп ғалаба қозонди, импичмент йўқ бўлди. Эслатиш керакки, Сенатнинг 100 аъзосидан 53 нафари республикачилар, 45 нафари демократлар, 2 нафари бетарафлардир. Бир Сенатор бугун эрталаб Доналд Трампга қарши овоз беришини эълон қилган эди. Шуни ҳам билиш керакки, АҚШ қонунлари бўйича, Сенатда ғалаба қозониш учун 67 кишининг овозини олиш керак.

Доналд Трамп бугун 6 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 да (Тошкентда 7 февраль соат 5:00 бўлади) импичмент масаласида ғолиб чиқиши бўйича расмий баёнотини эълон қилиш ниятини ҳам билдирди.

Маълумки, Доналд Трамп бу йил ноябрь ойида бўладиган президент сайловларида иштирок этиш ниятида.

Бу хабарга қўйилган расм архивимиздан олинди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону