31 January 2020
23:25 - Ҳақиқий сенсация: Шавкат Мирзиёда қандайдир фикрлар бормиш, бу бугун ўз фикрларини олимлар ва ёшларга уқтирганмиш!

Ўзбекистондаги бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА хабар қилишича, бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё олимлар, ёш тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан учрашув ўтказиб, гўёки муҳим масалаларни муҳокама қилибди. Хабарнинг сарлавҳаси шундай бўлганини айтади.

Аммо, хабарни ўқисангиз тушунасизки, Шавкат Мирзиё ҳар доимгидек, йиғилганларга бир тийинга қиммат лекция ўқиган, йиғилганлар ёш болалардек, унинг ҳамма гапларини мияларига ёзиб олиш билан шуғулланишган. Мана унинг айтган гапларидан биттаси: “Математика ҳамма аниқ фанларга асос. Бу фанни яхши билган бола ақлли, кенг тафаккурли бўлиб ўсади, исталган соҳада муваффақиятли ишлаб кетади.” Қани, айтингчи, Шавкат Мирзиёнинг шу гапига ишонадиган биттагина бўлса ҳам Ўзбекистон халқидан одам топиладими?

Унинг айтган гапларини биз ҳам такрорлашга бошласак, бутун Ўзбекистон халқи аҳмоқлар тўдасига айланиб бўлганини тан олиш керак бўларди. Ҳозирча, мамлакатимизда ҳар қандай хабар, жорийдаги диктаторнинг сафсаталарини такрорлашдан ва халқнинг миясини чалғитишдан иборат.

Шу сабабли, авваллари кўп марта айтилган фикримизни яна қайтарамиз. Ўзбекистонда демократик жараёнларни ривожлантириш ва тезроқ тўла бозор иқтисодиётига ўтиш кераклигини айтиб келаётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери қуйидагиларни такрорлаб келмоқда:

- Ўзбекистонимиз Шавкат Мирзиёнинг косметик ИСЛОҲОТЧАларига эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга МУҲТОЖ.

- Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатни демократиялаштириш, яъни, қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ сиёсий партиялар, қўғирчоқ ҳукумат, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан тозаланиш каби ғоялар ётиши шарт.

- Фундаментал иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтиш, КАТТА бойлар яратиш йўлига мавжуд режимнинг ўзи яратган тўсиқларни улоқтириш каби ғоялар ётиши шарт.

- Шу ғоялар амалга ошиш пайтида мамлакатимиз ва аҳолисининг мутлақо кўпчилик муаммолари ўз ўзидан ҳал бўлади.

Тушундингизми, Шавкат Мирзиё жаноби олийлари?

Расмда - Шавкат Мирзиёнинг бир қарашда ОЛАМШУМУЛ, аммо амалда аҳмоқона бўлган фикрларини мияларига ёзиб олаётган олимлар, ёш тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону