Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги Телеграм каналида ҳам тарқатган хабарига кўра, бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтибди ва Мажлисда АОКА директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш мақсадида ўз лавозимларидан истеъфога кетганларини эълон қилибдилар.
Уларнинг истеъфоси қабул қилинибди, АОКА директори вазифасини бажариб туриш шу кунгача Комил Алламжоновнинг биринчи ўринбосари бўлиб келган Дилшод Саиджоновга топширилибди.
Бу кутилмаган воқеага дарҳол баҳо бериш қийин. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёевани бошқа жойда мавжуд режим фойдасига ишлатиш учун ҳозирги лавозимларидан кетишга мажбур қилдилар ёки улардан бутунлай қутилиш қарори олинди.
Кўрамиз, воқеалар қандай давом этади. Аммо, энг яхши йўл - биз доимо устидан кулиб келаётган АОКАни бекитиб ташлашдир.