29 January 2020
16:28 -
Ташқи Ишлар Вазирлиги ўзбекистонликларга Хитойга бормасликни тавсия қилди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги Хитойга ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди ва улардан ушбу мамлакатга бормасликни сўради.
«Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари берган маълумотга биноан Хитой Халқ Республикаси ҳукумати кўраётган қатъий чораларга қарамасдан коронавируснинг янги шакли (2019-нCоВ) тарқалиши билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. Вирусни юқтирганлар сони 6 мингдан кўпроқни ташкил қилиб, касалликдан вафот этганлар сони эса 130 нафардан ошди. Бундан ташқари касалга чалинганлар қатор бошқа давлатларда ҳам аниқланди.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчихонаси ва Бош консулхонаси Ухань шаҳри ва карантин жорий қилинган бошқа шаҳарлардаги ҳамюртларимиз билан доимий алоқада бўлиб турибди ҳамда марказий ва маҳаллий ҳукумат идоралари билан биргаликда юзага келаётган муаммолар, шу қаторда маиший масалаларни тезкорлик билан ҳал қилмоқдалар.
Ватандошларимизнинг соғлиғига бўлган эҳтимолий хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон фуқароларига Хитойга хизмат, туристик ва бошқа мақсадларда ташриф буюришдан тийилиб туришлари қатъий тавсия этилади.
Январь ойида Ухань шаҳридан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабалар зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик Осойишталик Агентлигига +998909882330 (директор ўринбосари Б. Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф. Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишлари зарур.
Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги элчихонасига +86 135 1102-4242 (Бобур Яхяев), +86 139 1175-4476 (Шуҳрат Умиров) телефон рақамлари орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига +86 131 2255-5772 (Азиз Улуғбеков) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади», дейилган ТИВ хабарида.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазири Алишер Шодмонов мамлакат фуқароларига хорижга чиқишдан тийилишни тавсия қилганди. // Kun.uz