27 January 2020
17:35 - Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги Хитойнинг Ухан шаҳридан қайтган ўзбекистонлик талабаларга мурожаат билан чиқди

Бугун Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги тарақатган баёнотда, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консуллигига асосланиб айтилишича, ҳозир Хубей вилоятида 166 нафар ўзбекистонлик доимий шаклда яшамоқда, 14 киши шу йил январь ойида у ерга келган.

2020 йил 26 январда Хитойнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ухан шаҳри ва Хубей вилоятининг бошқа шаҳарларидан одамларнинг ташқарига чиқиб кетишларини тақиқловчи қарорларини янада кучайтиришибди. Ўша ерларда коронавирус юқтирганлар ва бошқа одамлар соғлиқни сақлаш органлари тарафидан қаттиқ назорат остига олинибди.

Ҳозирда Хитой томони Ухан шаҳридан чет эл, жумладан, Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишга қўйилган тақиқни бекор қилгани йўқ, дейилади вазирликнинг баёнотида.

Элчихона январь ойида Ухандан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик Осойишталик Агентлиги билан (+998-90-988-2330, директор ўринбосари Б.Қурбонов, +998-97-275-5074 бош мутахассис Ф. Қурбонбеков) телефон орқали боғланишни қатъиян тавсия қилиши ҳам баёнотда айтилган.

Дунёнинг оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Хитойда коронавирус қурбонлари сони 80 га чиқди, бу вирусни юқтирганлар сони 3 мингга яқинлашиб қолди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону